06:45 / 23.07.2016
5410

Мюнхенда фавқулодда вазият тартиби киритилди

Мюнхенда савдо марказларидан бирида отишма содир этилгандан кейин фавқулодда вазият тартиби киритилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Бу ҳақда NTV немис телеканали хабар бермоқда. 

Аввалроқ Мюнхен полицияси ҳайдовчиларни автотрассаларни тарк этишини сўраётганди. Шунингдек, шаҳар шимолида бир нечта йўл беркитилгани маълум қилинган. Отишма содир этганларнинг жойи ҳозирча номаълум.  

22 июлда кечки пайт шаҳарнинг "Олимпия" савдо марказида номаълум кимса отишма содир этган. Полиция айни вақтда 6 кишининг ҳалок бўлганини тасдиқлаган.

Top