19:42 / 24.07.2016
6659

ОАВ: Афғонистондаги ҳарбий операция давомида 53 жангари йўқ қилинди

Фото: warfiles.ru

Афғонистон қуролли кучлари бутун мамлакат бўйлаб ўтказилган ҳарбий операция давомида 53 жангарини, жумладан ИШИДнинг 49 нафар аъзосини йўқ қилишди. Бу ҳақда Афғонистон мудофаа вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар бермоқда.   

Вазирликда ҳарбийлар ва махсус хизматлар 10 та афғон вилоятида операция ўтказганлари маълум қилинди. 

Ҳаммаси бўлиб 53 жангари йўқ қилинди, 14 нафари яраланди ва 3 нафари қўлга олинди. ИШИД аъзолари ҳукумат қўшинлари Нангорхор вилоятида гуруҳ позицияларига ҳужум қилганларидан кейин йўқ қилинган. Шунингдек, ИШИДнинг 10 та бункери ва қурол-аслаҳа омбори яксон қилинган.   

Маълум қилинишича, операция давомида Афғонистон армиясининг 4 нафар ҳарбийси ҳалок бўлган. 

Террорчиларга қарши катта миқёсдаги операция 23 июлда Афғонистон пойтахти – Кобулда амалга оширилган терактдан кейин ўтказилди. Теракт оқибатида камида 80 киши ҳалок бўлган ва 230 дан кўпроқ киши яраланган.

Top