22:55 / 24.07.2016
4688

ОАВ: Непал бош вазири истеъфога кетишга ариза берди

Google image

Непал бош вазири Кхадга Прасад Шарма Оли 24 июлда мамлакат парламенти томонидан унга ишончсизлик билдирилиши эълон қилинишидан бир неча дақиқа олдин истеъфога кетишга ариза берди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.     

"Мен президент Бидхья Деви Бхандарига йиғилиш олдидан учрганимизда истеъфога кетишим ҳақида ариза бердим", деб айтди Оли парламентда. 

Агентликнинг таъкидлашича, бош вазир ўзи бошқарган кўппартияли коалициядаги сиёсий иттифоқдошлари ҳукуматни тарк этганларидан кейин истеъфога кетишга мажбур бўлди. Бунга бош вазир томонидан ўтган йил октябрда бўлиб ўтган сайловларда унга ҳукумат раҳбари бўлишга ёрдам берган ваъдаларни бажармагани сабаб бўлган. Оли Непал сиёсатидаги таъсир соҳаларини тақсимлаш ваъдасини берганди.

Top