06:20 / 24.07.2016
7485

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Гонконг U-21’ни мағлуб этди

Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Сингапур футбол уюшмаси томонидан ташкил этилган, 21 ёшгача футболчилардан ташкил топган терма жамоалар иштирокидаги халқаро мусобақа доирасида Гонконг U-21 терма жамоасини мағлуб этди.

Сингапур, Гонконг, Эрон ҳамда Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари иштирок этган FAS U-21 International Challenge Cup 3-ўрини учун кечган учрашувда Ўзбекистон U-19 рақиби устидан ишончли ғалабага эришди.

Сухроб Нуриллоев, Саиджамол Давлатжонов ҳамда Хожакбар Алижоновнинг 1-бўлимдаги  голлари эвазига Ўзбекистон танаффусга йирик ҳисобдаги устунлик билан чиқиб кетди.

2-бўлим аввалида Достон Ибрагимов Ўзбекистоннинг яна бир голига муаллифлик қилди. Шундан сўнг бошқа голлар бўлмади.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси шу ғалаба эвазига мусобақанинг 3-ўринини эгаллади.

Ушбу мусобақа Ўзбекистон U-19 учун 2016 йилнинг 13–30 октябрь кунлари Баҳрайнда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарликнинг навбатдаги босқичи вазифасини ўтаб берди.

FAS U-21 International Challenge Cup

Ўзбекистон U-19 – Гонконг U-21 4:0

Голлар: Сухроб Нуруллоев (12), Саиджамол Давлатжонов (23), Хожакбар Алижонов (45+1), Достон Ибрагимов (53)

Top