Спорт | 09:22 / 24.07.2016
4454
1 дақиқада ўқилади
"Зенит" 4-маротаба Россия Суперкубоги соҳиби бўлди
Санкт-Петербургнинг " Зенит" клуби футболчилари Россия Суперкубоги учун учрашувда "ЦСКА"ни ютиб, 4-маротаба ушбу унвон соҳиби бўлдилар.
Москвадаги "Локомотив" стадионида 23 июлда ўтган учрашув 1:0 ҳисоби билан якунланди. Ғалаба тўпини 22-дақиқада ярим ҳимоячи Жозе Маурисио киритди.
Бу унвон "Зенит"нинг янги бош мураббийи, руминиялик Мирчи Луческу учун клуб билан қўлга киритган биринчи унвон бўлди.
Эслатиб ўтамиз, "ЦСКА" ушбу унвоннинг 6 карра соҳиби ҳисобланади.