11:30 / 25.07.2016
7553

Бабаян терма жамоага «Пахтакор»дан нега кўп футболчи жалб этилишига изоҳ берди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Ироқ терма жамоасига қарши ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этди.

У Ироқ термасига қарши ўйинда бошланғич таркибга нима учун «Пахтакор»нинг 7 нафар футболчисини киритганига изоҳ бериб ўтди.

«Таркибни мураббийлар штаби аниқлайди. Унда 7 нафар «Пахтакор»  футболчиси бўлса, демак улар шу савияга мос келади.

Биз футболчини таркибга жалб қилишдан олдин унинг имкониятларини баҳолаймиз. Унинг паспорти, дини ёки қайси клубга тегишли эканига қарамаймиз. «Пахтакор» амалдаги чемпион эканини унутмайлик. Унинг аъзолари юқори даражада ўйин намойиш қила олишади. Уларни ОЧЛдаги иштироки, 10 очко тўплагани ҳам буни тасдиқлаб турибди», — деб Бабаяннинг сўзларидан иқтибос келтирган stadion.uz сайти.

Маълумот учун, Тошкентнинг «Пахтакор» клуби 2016 йилги мавсум биринчи даврасини 5-ўринда якунлади. Жамоа ўтган мавсумда чемпионликка эришган, лекин жорий мавсумда асосий етакчиларини бошқа жамоаларга трансфер қилди.

Top