23:17 / 25.07.2016
11816

Disney’нинг барча қаҳрамонлари бир видеода бирлаштирилдилар

Фото: Видеодан олинган кадр

Интернетда Disney студиясининг 1989 йилдан бошлаб чиқарилган барча мультфильмлари бирлаштирилган видео пайдо бўлди. Видео Lindsay McCutcheon тахаллуси остидаги фойдаланувчи томонидан YouTube-каналида чоп этилди.

Электрон мусиқа жўрлигида борувчи Disney мультфильмлари микси икки кун ичида миллиондан кўпроқ марта томоша қилинган. Фойдаланувчилар ўз изоҳларида Lindsay McCutcheon’нинг ишини мақтаб, нафақат сифатли монтаж, балки оригинал мусиқага ҳам эътибор қаратишди. "Бу сеҳрлидир. Бу видео мен бола бўлганимда Disney каналидаги монтажни эслатиб юборди. Бу ишингиз учун раҳмат!", деб ёзди фойдаланувчилардан бири.

Top