Жамият | 21:38 / 26.07.2016
6840
2 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонлик фаол 15 йил давом этган очарчиликни тугатишга қарор қилди

Фото: File, PTI

Ҳиндистонлик фаол аёл Иром Шармила яқин орада 15 йил давом эттирган очарчиликни тугатишини эълон қилди ва сайловларда иштирок этади. Бу ҳақда The Indian Express нашри хабар бермоқда.  

44 ёшли аёлнинг айтишича, у бундай қарорни унинг очарчилиги ниманидир ўзгартириши мумкинлигига бошқа ишонмаслиги сабабли қабул қилди. Шармиланинг айтишича, у курашни давом эттиради ва бунинг учун Манипур штати қонунчилик йиғилишига номзодини қўймоқчи. Аёл очарчиликни 9 августда тугатмоқчи. 

Аёл 2009 йил ноябрда 28 ёш бўлганда егулик ва сув қабул қилишдан бош тортгишни бошлаган. У ўзининг бу ҳаракати билан қуролли кучларнинг алоҳида ваколатлари ҳақидаги конуннинг бекор қилинишига эришмоқчи бўлган. Бу қонунга кўра, ҳинд ҳарбийлари армия тузилмалари ички ихтилофлар ҳудудларида жойлаштирилганда қўшимча иммунитетдан фойдаланадилар.

Шармиланинг норозилигига Ҳиндистон қуролли кучларининг Малом шаҳрида 2000 йилда айирмачи гуруҳларга қарши операцияси бевосита сабаб бўлган. Операция вақтида 10 киши, жумладан болалар ҳалок бўлганди. 

Ҳукумат аёлни ўз жонига қасд қилишга уринишда айблаб, бир неча бор ҳибсга олган, сўнгра унга мажбурлаб овқат бериб, кейин эркинликка қўйиб юборган.