Жаҳон | 21:40 / 26.07.2016
9555
1 дақиқада ўқилади
Путин Хавфсизлик кенгаши билан Эрдўған ташрифининг маслаҳатини қилди
Россия президенти Владимир Путин мамлакат Хавфсизлик кенгаши вакиллари билан Туркия президенти Ражаб Эрдўғаннинг ташрифи борасида гаплашиб олди. Бу ҳақда президент матбуот-котиби Дмитрий Песков хабар бермоқда.
Путин учрашув чоғида Эрдўған ҳамда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхулар билан ўтказилган телефондаги суҳбатларни ҳам муҳокама қилди. Бундан ташқари Путин Дмитрий Медведев ва Сергей Шайгу билан учрашиб, турли масалар юзасидан, жумладан, турли регионлардаги ўрмон ёнғинлари ҳақида гаплашди.