20:53 / 27.07.2016
7002

Обама: Трамп президент бўлиш учун етарли билимга эга эмас

АҚШ президенти Барак Обаманинг фикрича, АҚШ президентлиги учун Республикачилар партиясидан номзод миллиардер Дональд Трамп, давлатни бошқариш учун етарли билимга эга эмас. У, NBC телеканалига берган интервьюсида шундай фикрни билдирган.

Обама, "Трампнинг ядро кодига эгалик қилиши мумкинлиги хавотирга солаяптими?" деган саволга "мени ўзи билиши лозим бўлган нарсани билмаган ва билишни ҳам истамаган президент ташвишга солади", дея жавоб қайтарган.

"Мен баҳс-мунозаралар вақтида унинг чиқишини тинглар эканман, Трампнинг умуман дунё ҳақидаги билими саёз эканига, ядро триадаси нималиги, у ёки бу мамлакат қаерда жойлашгани, мусулмон оламидаги суннийлар ва шиалар ўртасидаги фарқ нимадан иборат эканини билмаслигига ва билиш учун кўп вақтини сарфлашни истамаётганига ишонч ҳосил қиламан", - дейди Америка  президенти.

Top