20:25 / 28.07.2016
7959

Фойдали маслаҳатлар: Иш идорасида ходим ўзини қандай тутиши лозим?

Агар сиз жонажон иш идорангизда ҳафтасига 40 соатдан ўтирсангиз, ўзингизни худди уйда ўтиргандек ҳис эта бошлайсиз. Эҳтиёт бўлинг: бу қопқон! Идорада ўзингизни қандай тутишингиз ҳақида маслаҳат берувчи қоидалар билан танишинг.

Бу маслаҳатлар раҳбар ва ҳамкасблар кўнглини қолдирмаслигингизга ёрдам беради.

Тушликдан сўнг идишларингизни ювишни унутманг. Дарҳол ювинг. Яхшиси ланчбоксни кир ҳолида раковинада қолдиргандан кўра ташлаб юборинг.

Оёқ кийимингизни ечманг. Оёқ кийим алмаштириш лозим бўлса, бошқалардан узоқроқда амалга оширинг. 

Бошқаларнинг егуликлариг тегинманг. Ширинликлардан таътиб кўриш учун албатта, рухсат сўраш лозим.

IT-бўлимга чопишдан аввал, компьютерни қайта ишга туширинг.Тонгда раҳбарлар билан «Салом, ошна!» дейишни ўрнига «Ассалому алейкум» деб саломлашинг.

Агарда ўқув қуроллари қутисида бор-йўғи 3 ўрам стикер қолган бўлса, ўларнинг барини ўзингиз билан олиб кетманг. Иккитасини ҳамкасблар столига ташлаб қўйинг.

Иш столи  ўтиб бўлмас чакалакзордек эмас, балки озода қилиб ўриб қўйилган майсадек туриши керак. 

Сув идиш яқинига келганингизда, ҳамкасбингиз ёнига келиб олишингиз шарт эмас. Улар билан узоқроқда туриб суҳбатлашса ҳам бўлади. Ҳеч бўлмаганда, бир неча қадам ташлаб, бир-бирингиз учун жой бўшатинг. 

Агарда барча ҳамкасблар қулоқчин тақиб олган бўлмаса, бақириб гапириш шарт эмас.

Лавозими қандай бўлишидан қатъи назар, барча ишчилар билан саломлашинг. Ҳаттоки, уларнинг исмини эслай олмасангиз ҳам. 

Йиғилиш ва мажлисларда саволлар учун махсус вақт ажратилади. Ана шундагина саволлар беришингиз мумкин. Маърузачилар сўзини бўлиб, гапириш яхши одат эмас. 

Top