23:55 / 29.07.2016
14858

Эркак қизини Snapchat’даги "ит" кўринишидаги суратлар учун қафасда ушлаб турди

Роландо Круз 17 ёшли қизи Моника Крузнинг фейсбукдаги саҳифасида Snapchat ижтимоий тармоғидаги Dog ("Ит") фильтри қўлланган кўплаб суратларни аниқлагандан кейин, қизини 3 кун давомида қафасда ушлаб тургани учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда News10Live хабар бермоқда. 

Қизни бувиси аниқлаган, у набираси қўнғироқларга жавоб бермай қўйганидан хавотирлана бошлаган. Моника ўзининг ётоқхонасида ит қафасида аниқланган.

Таъкидланишича, ота қизини шунчаки қафасга қамамаган, балки 3 кун давомида уни итлар овқати билан боққан ва итлар идишига сув қуйиб берган.

Top