Фотожамланма: Сайёрамиздаги энг ифлос шаҳар
Сайёрамиздаги энг ифлос шаҳар қайси эканлигини биласизми? Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тадқиқот маълумотларига кўра, дунёдаги энг ифлос шаҳар Деҳли (Ҳиндистон) ҳисобланади. National Geographic нашри мазкур шаҳардан фоторепортаж тақдим этди.
Бу ҳудудда нафақат ҳаво, балки дарёлар ва ҳовузларидаги сувлар ҳам ифлосланган. Деҳлида автомобиллар жуда кўп, ҳудуд тез урбанизациялашади, чиқиндилар эса кўпинча ёқиб юборилади - буларнинг барчаси шунга олиб келдики, минтақадаги ҳавонинг ифлосланиш даражаси Пекиндагидан юқорилаб кетди. Дарёларга мунтазам равишда чиқиндилар келиб тушади.
Деҳлида сут фермалари, заводлар, аҳоли пунктлари катта-катта ахлатхоналар яқинида жойлашган.
Дарё сувининг ифлослигига қарамай, одамлар уларда ювинишади, чўмилишади ва сув ичишади - бу билан гуноҳлардан фориғ бўлишади, деб ўйлашади. Ямуна дарёси шаҳар аҳолисининг маънавий ҳаётида катта аҳамият касб этади.
Шаҳарда яшовчиларнинг кўпи ахлатхоналардаги чиқиндиларни титиб, у ерда топилган металл, пластик ва бошқа нарсаларни қайта ишлашга топширишади ва шу орқали кун кечиришади.
Манба: Xabardor.uz