Жаҳон | 13:37 / 31.07.2016
5415
1 дақиқада ўқилади

Ереванда қуролланган гуруҳ аъзолари томонидан гаровга олинган тиббиёт ходимлари қўйиб юборилди

Ереван полициясининг патруль-пост хизмати (ППХ) полки биносини эгаллаб олган қуролланган гуруҳ аъзолари икки нафар гаровга олинган тиббиёт ходимларини қўйиб юборишган.

«Врач Норайра Теванян ва ҳамшира Малина Маркарян эгаллаб олинган патруль-пост хизмати (ППХ) полки биносидан озод қилинган», — деди республика соғлиқни сақлаш вазири матбуот котиби Анаит Айтаян.

Тиббиётчилар гуруҳи 27 июль куни ППХ полки биносини эгаллаб олган қуролли гуруҳ аъзоларига тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида у ерга киришган эди.

Улар орасида икки нафар врач, фельдшер ва ҳамшира бўлган. Биринчи кун фельдшер Давид Тоноян, кейинчалик эса врач Сальвадор Хечоян озод этилган эди.

Мавзуга оид