Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёзувчи Фозил Искандар вафот этди
Россиялик таниқли ёзувчи ва шоир, Совет адабиёти намоёндаси Фозил Искандар 88 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда "Россия 24" телеканалида хабар қилинди.
Фозил Искандар 1929 йилнинг 6 мартида Сухумида туғилган, 1954 йили Москвадаги Горький номидаги Адабиёт институтини тамомлаганди.
Унинг илк китоби "Тоғ сўқмоқлари" Сухумида 1957 йили чоп этилганди. Ўтган асрнинг 50-йиллари охирида "Ёшлик" журналида илк асарлари нашр этилгач, у илк марта машҳурликка эришганди.
Фозил Искандар "Инсон ва унинг атрофидагилар", ("Человек и его окрестности"), "Ҳераклнинг 13-чи жасорати", ("Тринадцатый подвиг Геракла"), "Софичка", ("Софичка"), "Шоир", ("Поэт"), "Қуёнлар ва бўғма илонлар", ("Кролики и удавы"), "Ибтидо", ("Начало") ва "Чегемлик Сандро", ("Сандро из Чегема") каби асарлар қолдирди.