Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 21:30 / 01.08.2016
5068
1 дақиқада ўқилади
Швейцарияда Руминиянинг собиқ қироличаси вафот этди
Google image
Руминиянинг собиқ қироли Михайнинг рафиқаси – Анна Швейцариядаги шифохоналардан бирида 92 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.
Бу ҳақда собиқ қиролнинг матбуот-хизмати маълум қилди.
Аннанинг собиқ қирол билан биргаликдаги турмушидан 5 қизи бор.
94 ёшли собиқ қирол Михай ҳам оғир касалга учраган бўлиб, унга сурункали лейкемия ташхиси қўйилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш