Жаҳон | 11:09 / 01.08.2016
5256
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Хитойда тайфун туфайли фавқулодда ҳолатга юқори тайёргарлик режими эълон қилинди

Иллюстратив сурат / south-insight.com

Хитойнинг жанубий соҳилларига яқинлашиб келаётган “Нида” тайфуни туфайли Хунань, Гуандун, Гуйчжоу ва Юньнань провинциялари, шунингдек Гуанси-Чжуан автоном ҳудудида фавқулодда ҳолатга юқори тайёргарлик режими эълон қилинди. Фавқулодда ҳолат режимига тайёргарлик кўриш ишлари ХХР фуқаролик маъмурият вазирлиги томонидан назорат қилинади. 
Маҳаллий ҳукуматларга тайфуннинг ҳаракатини кузатиш ва вазиятнинг ўзгариши ҳақида аҳолини ўз вақтида хабардор қилиш вазифаси юклатилган. Табиий офатлар билан курашиш бўйича давлат идораси, ўз навбатида, таҳдид хавфи бўлган ҳудудлар аҳолисига бир кундан уч кунгача муддатга барча зарур нарсаларни ғамлаб, тайфун ўтгунга қадар уйдан чиқмасликни маслаҳат беришди. 
2 июль, сешанба куни Гуандун провинциясига тайфун келиши кутилмоқда. Дастлабки хабарларга кўра, тайфун зонасида шамол тезлиги сониясига 38-45 метргача кўпайиши мумкин. 
 

Мавзуга оид