Ўзбекистон | 18:25 / 02.08.2016
4658
1 дақиқада ўқилади

Эҳтиёжманд оилаларга 25 миллион сўмлик тиббий сертификатлар топширилди

Тошкентда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси Олмазор тумани кенгаши ҳамкорлигида алоҳида эҳтиёжманд оилалардаги аёллар ва болаларни юқори технологиялар воситасида чуқур тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича хайрия тадбири ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
    
“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси доирасида ташкил этилган хайрия тадбирида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан келган элликдан ортиқ оилага юқори сифатли тиббий диагностика воситаларида кўрикдан ўтишни кафолатловчи 25 миллион сўмлик сертификатлар топширилди.

Иштирокчилар учун ёзилган дастурхон, санъаткорлар ижросидаги Ватан, истиқлол ва тинчликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача завқ бағишлади.