Хитой энг йирик қаттиқ ёнилғили ракета двигателини муваффақиятли синовдан ўтказди
Хитой 2 августда янги қаттиқ ёнилғили ракета двигателини муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу двигатель мамлакатдаги энг йирик двигатель бўлди, деб хабар бермоқда Хитой халқаро радиоси.
Радио маълумотларига кўра, янги двигателнинг синов ёқилиши Сань шаҳрида амалга оширилди ва 100 сония давом этди. Двигатель диаметри 3 метрни ташкил қилади.
Янги двигателда қўлланувчи технологиялар келгусида Хитой Ой дастури ва узоқ коинотни ўрганиш доирасида оғир ракеталарни учириш учун қўлланади.
Аввалроқ Хитойнинг бошқарилувчи коинот дастури раҳбари ўринбосари Чжан Юйлинь Хитой 2036 йилгача фазогирларини Ойга юборишни режалаштираётганини маълум қилганди. Унинг айтишича, Хитойга фазогирларни мамлакатнинг коинот соҳасидаги ишланмаларидан фойдаланган ҳолда Ой сиртига қўндириш учун 15-20 йил талаб қилинади.