Фан-техника | 18:33 / 02.08.2016
7064
1 дақиқада ўқилади

Хитойда илк миллий суперконденсаторли трамвай намойиш этилди

Хитойнинг Ҳунан вилоятида суперконденсаторли биринчи, мустақил дизайнерлик трамвайи тақдим этилди, деб хабар қилмоқда Синьхуа агентлиги. 

“Трамвай симларсиз ҳаракатланиш имконини берувчи, қувватни сақловчи суперконденсаторлар билан жиҳозланган бўлиб, у 30-сониялик тўхташ вақтида тўлиқ қувватланади ва 3-5 кмга юра олади”, - деган CRRC Corporation Ltd. компанияси шахобчаси Zhuzhou Electric Locomotive Co.нинг бош муҳандиси Суо Жанггуо (Suo Jianguo). 

Трамвай 380 йўловчи билан соатига 70 км тезликда юра олади. Бундан ташқари, қариялар, болалар ва ҳомиладор аёлларнинг вагонга чиқишини осонлаштириш мақсадида паст полли қилиб ишлаб чиқарилган. 

"Ушбу транспорт воситаси, тўлиқ ҳолда Хитой томонидан ишлаб чиқарилган биринчи техникадир", деб таъкидлаган Суо. 

Трамвайнинг яна бир эътиборли жиҳати, у экологик тоза қувватда ҳаракатланади ҳамда тормоз бериш вақтида ишлаб чиқарилган қувватнинг 85 фоизидан қайта фойдаланади.