Технология | 21:25 / 02.08.2016
5827
1 дақиқада ўқилади

"Тесла" моделлар қаторидан минивэн ўрин олади

Фото: motor.ru

Tesla компанияси моделлар қатори минивэн билан тўлдирилади. Номи номаълум бўлган янги машина Model X электр кроссовери негизида қурилади. Бу ҳақда компания раҳбари Илон Маск компания твиттерида маълум қилди.  

Бундан ташқари, Маск бу хабарга изоҳларда яна битта янги модель – Model Y’нинг пайдо бўлишини тасдиқлади. 2015 йил октябрда Маск бундай номдаги машина чиқарилиши ҳақида ёзганди. Ўшанда бу ёзув чоп этилгандан кейин ўчириб ташланганди.

Ўшанда Model Y компаниянинг иккинчи кроссовери бўлиши маълум қилинганди. Тахминча, янги модель Model X каби "лочин қаноти" кўринишидаги орқа эшиклар билан жиҳозланади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш