Жаҳон | 12:38 / 04.08.2016
5596
1 дақиқада ўқилади

Туркияда исёндан кейин 74 минг паспорт бекор қилинди

Фото: bbc.com

Туркия ҳукумати 15 июлда мамлакатда давлат тўнтариши амалга оширишга бўлган ҳаракат туфайли шу вақтгача 74 562 кишининг паспортини бекор қилди. Бундан ташқари, 26 минг киши қўлга олинган. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Эфкан Ала хабар берди.

Anadolu агентлигининг хабар беришича, айни дамда 13419 киши суд ҳукмини кутиб, ҳибсда ушлаб турилибди.

15 июль кунги исён вақтида рўй берган тартибсизликлар оқибатида тинч аҳоли орасида 246 киши ҳалок бўлди, 2100дан ортиқ киши жароҳат олди. Исёнчиларнинг йўқотишлари ҳисоб қилинмаган. Туркия ҳукумати исён ташкилотчилигида Фатҳуллоҳ Гулен ва унинг тарафдорлари бўлган мухолифатчиларни айблади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш