15:17 / 04.08.2016
5723

Жозе Моуриньо: «Яна бир футболчи олишимиз аниқ»

«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоанинг ёзги трансфер кампанияси ҳақида фикр билдириб ўтди.

«Яна бир футболчи олишимиз аниқ. Погба ҳақида гапиришни истамайман, чунки у – «Ювентус» футболчиси. Менга ҳам бошқа мураббий ўз футболчим ҳақида гапириши ёқмаган бўларди. Мен бошқа футболчилар ҳақида гапиришни истамайман, аммо ҳақиқат шундайки, биз яна бир футболчини ўзимизники қиламиз.

Трансферлар бозори 31 август куни ёпилади, демак бизда етарлича фурсат бор. Менга қолсаку, мавсум бошлангунига қадар яхлит таркибга эга бўлишни истардим», — деган Моуриньо.

Бундан олдинги хабарларда, «МЮ Погбанинг трансфери ҳақида якшанба кунига қадар эълон қилиши айтилганди.

Манба: Tribuna.uz

Top