16:04 / 05.08.2016
4627

Furniture.co.uk домени 700 минг долларга сотилди

Тадбиркор Грэм Хейнс ўзининг навбатдаги хариди ҳақида сўзлаб берди – у Furniture.co.uk доменини 700 минг долларга сотиб олди. .uk зонаси тарихида бу энг йирик битим дея эътироф этилди. Буюк Британиянинг миллий домени 3-даражали доменлар катта қийматга эга зоналардан бири ҳисобланади. 

Furniture.co.uk – Хейнс томонидан сотиб олинган биринчи “чиройли” домен эмас.  У тармоқда бизнесни ривожлантириш учун калит сўзларга эга доменларнинг қанчалик қадр-қимматга эга эканлигини яхши билишини таъкидлаган. Унга доменлар учун жуда катта пул сарфлаётгани ҳақида бир неча марта айтилган. 

Қўлга киритилган доменлар тадбиркорга ўз даромадларини ошириш имконини берди. 4 йил аввал у 60 минг долларга BedroomFurniture.co.uk ва 90 минг долларга AntiqueFurniture.com доменларини сотиб олган ҳамда бу қарорларидан афсусланмаган. Масалан, Грэм Хейнс BedroomFurniture.co.uk сайти орқали ҳар йили умумий қиймати 7 миллион доллардан ортиқ бўлган мебелларни сотади. 

Top