15:42 / 05.08.2016
6967

УЕФА Европанинг энг яхши  футболчиси бўлишга номзодларни эълон қилди

Европада мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун Бэйл, Гризманн ва Роналду кураш олиб боради. Бугун УЕФА Европада ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлиш мумкин бўлган номзодларни эълон қилди.

Сўровнома УЕФАнинг 55та аъзоси журналистлари ўртасида ўтказилди. Улар энг яхши 5 футболчини рўйхатини тақдим қилишди. 1-ўрин эгаси 5 балл, 2-ўрин эгаси 4 балл, 3-ўрин эгаси 3 балл, 4-ўрин эгаси 2 балл, 5-ўрин эгаси 1 балл олди. Натижада энг кўп балл йиға олган 3 нафар футболчи финал босқичига йўл олди.

Финал босқичига йўл ололмаган футболчилар рўйхати қуйидагича бўлди:

4. Луис Суарес ("Барселона") - 29 очко,
5. Лионель Месси ("Барселона") - 25,
6. Жанлуижжи Буффон ("Ювентус") - 19,
7. Пепе ("Реал") - 9,
8. Мануэль Нойер ("Бавария") - 6,
9. Тони Кроос ("Реал") - 5,
10. Томас Мюллер ("Бавария") - 2.

Top