Жаҳон | 15:33 / 06.08.2016
14250
1 дақиқада ўқилади

ИШИД террорчиси қоғозбозлик чўзилиб кетгани сабаб суд қилинмай, озодликка чиқди

Фото: РИА Новости

Бельгияда ИШИД террорчилик тўдаси аъзоси экани исботланиб, 15 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинган Фотима Аберкан озодликка чиқди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Манбада айтилишича, террорчи деб топилган қизнинг суди учун зарур ҳужжатларни ярим йилдан ортиқ вақт давомида тайёрлаб улгуришмаган. Унинг адвокатлари эса арз қилишган. Шундай қилиб, қиз қамоқ жазосидан қутулиб қолган.

Унга фақатгина Бельгияни тарк этиш ва ўзи яшайдиган Моленбек шаҳарчасига кечаси кўчага чиқиш тақиқланган.