00:46 / 06.08.2016
6532

Номаълум кимса АҚШнинг Ньюарк аэропорти яқинида одамларни гаровга олди

АҚШнинг Нью-Жерси штатида номаълум кимса Ньюарк аэропорти яқинида одамларни қўлга олиб, уларни гаровда ушлаб турибди, деб хабар бермоқда RT.

Маҳаллий ОАВга кўра, воқеа жойига тезкор хизматлар етиб келган. Полиция ходимлари икки кишини озод қилишга муваффақ бўлган. Гумонланувчи бино ичида яшириниб олган. Бино полиция томонидан қуршаб олинган.
 
Жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган. Воқеа сабаблари ва тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.
 
Баъзи маълумотларга кўра, гумонланувчи яшириниб олган бинода бир нечта саноат ва транспорт компаниялари рўйхатдан ўтган.

Top