Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рио-2016, Спорт гимнастикаси. Антон Фокин финалга чиқа олмади
Рио-2016 олимпиадасида ўзбекистонлик спорт гимнастикачиси Антон Фокин саралаш баҳсларида иштирок этди. У 6та йўналишда машқларни бажарди ва қуйидаги натижаларни қайд этди:
Таянчга таяниб сакраш — 14.400
Отда машқ бажариш — 14.333
Параллел брусларда машқ — 15.466
Турникда машқ — 13.866
Ҳалқаларда машқ — 13.966
Эркин машқ — 11.800
Жами — 83.831
Фокин 55 спортчи орасида 37-ўринни банд этди ва умумий йўналишда финалга чиқа олмади. Шунингдек, Фокинга алоҳида йўналишларда ҳам финал босқичига чиқиш насиб этмади. У ўзининг севимли йўналиши бўлган параллел брусларда юқори балл олди, аммо бу натижага унга 11-ўринни тақдим этди. Натижада, Антон финалда иштирок этиш учун 3 нафар захира спортчилар сафига киритилди. Финалда қатнашадиган 8 спортчидан 3 нафари қандайдир сабаблар билан баҳсларда иштирок этмаса, Фокинга финалда қатнашиш имконияти берилади.
Манба: stadion.uz