Спорт | 07:51 / 07.08.2016
6750
1 дақиқада ўқилади

Таиландлик оғир атлетикачи Сопита Танасан Олимпиада чемпиони бўлди

Таиландлик оғир атлетикачи Сопита Танасан 48 кг гача вазн тоифасида 2016 йилги Олимпиада чемпиони бўлди.

Танасан натижаси иккикураш бўйича умумий ҳисобда 200 кг ни ташкил қилди (92 кг даст кўтаришда ва 108 кг итариб кўтаришда).

2-ўринни индонезиялик Шри Вахуни Агустиани (192 кг; 85+107) ва 3-ўринни япониялик Хироми Миякэ (188 кг; 81+107) қўлга киритди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш