Спорт | 17:30 / 08.08.2016
14809
1 дақиқада ўқилади

Дизайнер фантазияси: Ўзбекистон МТЖ учун либослар

График дизайнер Мирисмоил Усмонов Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун либослар ишлаб чиқди ва ижод маҳсулини ўз саҳифасига жойлаштирди. У фойдаланувчилардан таклиф қилинган либослар дизайни ҳақида фикрлар сўраган.

Суратлардаги либослар замонавий ва қулайлиги билан ажралиб туриши таъкидланган. Шунингдек, уларда миллий ва анъанавий элементлар акс этганини кўриш мумкин.

«Кўринг ва завқланинг! Сизнинг фикрингиз биз учун учун жуда муҳим», — дейди дизайнер.