18:11 / 08.08.2016
4787

Хитойликлар Xiaomi маҳсулотининг қалбакиларидан азият чекишмоқда

Хитойда Xiaomi Mi Band 2 фитнес-билакузуклари фойдаланувчилари қурилма қўлларни куйдириб юбораётганидан нолишмоқда. Бу ҳақда GizChina ёзмоқда.

Қурилмадан фойдаланувчилардан бири билагидаги куйган из ва унинг даволаниш жараёни акс этган суратни Weibo ижтимоий тармоғига жойлади.
Нашрнинг таъкидлашича, Хитойда асл маҳсулотларни қалбакилаштириш кенг тарқалган. Уларни аслидан фарқлаш жуда қийин. Шу сабаб кўплаб одамлар бунинг жабрдийдасига айланиб қолишмоқда.

Top