Спорт | 16:31 / 08.08.2016
3063
1 дақиқада ўқилади

«Интер» Манчини ишдан бўшатилганини тасдиқлади

«Интер» клуби Роберто Манчини ўз лавозимини тарк этгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

Миланликлар клуби италиялик ушбу мутахассис билан шартнома икки томонлама бекор қилингани ҳақида хабар тарқатган. Манчини «Интер»да 2014 йилнинг ноябридан буён ишлаб келаётганди.

Бундан олдинги хабарларда унинг ўрнини Франк де Бур эгаллаши ҳақида айтилганди.

Унинг бошчилигида жамоа ўтган мавсумнинг биринчи қисмида яққол етакчилик қилди, лекин мавсумни 4-ўринда якунлади. Манчини мавсумолди тайёргарлик йиғинлари доирасида кетма-кет 4та мағлубиятли ўйин ўтказганди. Унинг жамоадаги охирги ўйини  «Тоттенҳэм»га қарши кечли ва 1:6 ҳисобидаги мағлубият билан якунланди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш