Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 19:09 / 08.08.2016
10310
1 дақиқада ўқилади
Рио-2016, дзюдо. Мирали Шарипов турнирдаги иштирокини тўхтатди
Рио-де-Жанейро Олимпиадасига 73 кг вазн тоифасида йўл олган ўзбекистонлик дзюдочи Мирали Шарипов нимчорак финалга ўтиш учун нидерландиялик Элмонт Дексга қарши татамига чиқди. У дастлабки саралаш босқичидаёқ имкониятни бой берди.
Европа чемпиони ҳисобланган нидерландиялик Декс Элмонт Мирали Шариповни "вазари" баҳоси билан енгди.
Мирали Шарипов турнирдаги иштирокини тўхтатди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш