10:38 / 08.08.2016
5739

Рио-де-Жанейрода Португалия таълим вазирини тунаб кетишди

Рио-де-Жанейрода Португалия таълим вазири Тиагу Брандао Родригес Олимпиада ўйинлари доирасида ўтаётган велопойга мусобақасини кўриб, меҳмонхонага қайтаётган бир пайтда ўғрилар томонидан тунаб кетилди. 

Ўғри қўлидаги пичоқ билан Родригесга пўписа қилган ва унинг пуллари ҳамда мобил телефонини олиб қўйган. Полиция шу заҳоти ўғрини қўлга олган ва маҳаллий участкага етказган. Буюмлар ўз эгасига қайтарилган, деб хабар бермоқда Inside The Games.

Top