Жаҳон | 14:49 / 08.08.2016
24127
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга учиб келаётган вертолётнинг гаровга олиниши масаласи бўйича махсус комиссия тузилди

Афғонистон ҳукумати мамлакат шарқидаги Логар вилоятида авария ҳолати сабаб қўнишга мажбур бўлган Покистонга тегишли вертолёт ҳодисасини ўрганиб чиқиш учун махсус комиссия тузди.

Афғонистон президенти саройи матбуот хизмати маълумотига кўра, вертолёт таъмирлаш ишларини ўтказиш мақсадида Кобулнинг рухсати билан Ўзбекистон давлатига қараб ҳаракатланаётган эди.

6 августда Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани ушбу ҳолатни ўрганиб чиқиш бўйича махсус комиссия тузилганлиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақида “Пажвок” агентлиги хабар тарқатган.

Эслатиб ўтамиз, Покистонга тегишли бўлган вертолёт Азра туманида мажбурий авариявий қўнишни амалга оширган. Вертолёт қўниш арафасида ичида Покистоннинг 6 нафар фуқароси ҳамда 1 нафар россиялик фуқаро бўлган. Кема экипажи “Толибонлар” ҳаракати жангарилари томонидан гаровга олинганди.