Спорт | 02:28 / 08.08.2016
15268
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Гиясов 1/8 финалга йўл олди

Ўз фаолиятида биринчи марта Олимпиадада иштирок этаётган ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Гиясов 69 кг гача вазн тоифасида дастлабки саралаш босқичида испаниялик Юба Сиссокога қарши рингга кўтарилди.

Гиясов рингдаги анча кескин ҳаракатлари билан рақибини доғда қолдириб, мусобақаларнинг 1/8 финалига йўл олди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш