13:15 / 09.08.2016
6667

Нефть бозорида пасайиш кузатилмоқда

© РИА Новости

Жаҳон нефть бозори йилнинг иккинчи ярмида қора олтинга бўлган талаб кўтарилиши ва ОПЕК мамлакатларининг нефть қазиб олишни чеклаш бўйича келишувга эришиши умидида бирмунча кўтарилгач, яна пасая бошлади. 

9-августдан сармоядорлар ОПЕКнинг сентябрь ойида бўлажак норасмий музокаралари, нефть бозоридаги шундоғам юқори таклифни камайтира олармикан?, деган фикрни муҳокама қила бошлашди. 

Шунга кўра, Лондоннинг ICE Futures биржасида Brent нефтининг октябрь ойи фьючерси 39 цент (0,86 фоиз)га арзонлашиб – бир баррели 45 доллардан сотилган. 8-август кунги савдоларда унинг қиймати 2,5 фоизга кўтарилган эди. 

Нью-йорк товар хом-ашё биржаси (NYMEX)да WTI нефти сентябрь ойи  фьючерси электрон савдоларида 37 цент (0,86 фоиз)га арзонлашиб – бир баррели 42,65 долларгача тушган. Душанба кунги савдоларда WTI нефти 2,9 фоизга қимматлашган эди.

Top