17:20 / 09.08.2016
3934

Ўрта Ер денгизида 44 нафар қочқин чўкиб кетди

8 август куни Ўртае Ер денгизида 44 нафар қочқин ва муҳожир чўкиб кетди. Улар Европа қирғоқларига боришни мақсад қилишган эди. Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилоти хабар бермоқда.

8 август куни ташкилот берган маълумотга кўра, Ўрта Ер денгизида 3176 нафар қочқин ва муҳожир ҳалок бўлган ёки изсиз йўқолган. Бу ўтган ҳафтага қараганда 44 кишига кўп деганидир.

Жорий йилда қочқин ва муҳожирларнинг умумий миқдори 263 минг 636 кишини ташкил қилмоқда.

Top