23:35 / 10.08.2016
9914

NASA тасодифан бебаҳо экспонатни сотиб юборди

АҚШнинг Миллий коинот агентлиги (NASA) собиқ фазогир Нил Армстронг ўзи билан бирга Ойга олган сумкани тасодифан сотиб юборди. Фазогир бу сумкага Ойдаги тупроқ намуналарини йиққан.
   
Ноёб экспонат хатолик туфайли аукционга қўйилган ва бир онда минг доллардан камроқ нархга сотиб юборилган.

Сумканинг янги эгаси Иллинойс штатида яшовчи Нэнси Карлсон уни ҳақиқийлигини текшириш учун экспертизага юборишга улгурган. Карлсон сумка ҳақиқийлиги ҳақида тасдиқни олгач, бу ноёб буюмни ўзида доимга қолдириш учун адвокатларга мурожаат қилган.

NASA’да бу орада аукцион натижасини техник носозликка рўкач қилиб, бекор қилишга уринилмоқда. Энди бу масала судда ҳал қилинадиган бўлмоқда.

Top