12:49 / 11.08.2016
11564

«Барселона» мавсумдаги дастлабки совринни қўлга киритди

«Барселона» клуби ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган Жоан Гампер кубоги ғолиби бўлди. Бу йилги ўйин «Барселона»нинг Европа чемпионлари кубоги финалида «Сампдория» устидан қозонилган ғалабасининг 25 йиллигига бағишланди.

Учрашув қаҳрамони Лионель Месси бўлди: у биринчи гол урилган вазиятда жамоадоши Луис Суаресга голли узатма оширди, сўнгра икки маротаба ўзи ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилди. Месси иккинчи голини жарима нуқтасидан чиройли тарзда киритди.

«Сампдория» сафида Муриель ва Будимир ўз ҳисобларига биттадан тўп ёзиб қўйишди.

1997 йилдан мусобақа мавсумолди тайёргарлик жадвали тиғиз бўлгани сабабли бир ўйин тарзида ташкил этиладиган бўлган. Ушбу кубок «Барселона»нинг афсонавий президенти ва асосчиси Жоан Гампер шарафига аталган.

Жоан Гампер кубоги. Ўртоқлик учрашуви
Барселона (Барселона, Испания) – Сампдория (Генуя, Италия) – 3:2
Голлар: Суарес, 16 (1:0); Месси, 21 (2:0); Мурьель, 23 (2:1); Месси, 34 (3:1); Будимир, 78 (3:2)

Барселона: Браво, Роберто, Пике, Матьё, Динь, Бускетс, Ракитич, Иниеста, Месси, Суарес, Турон
Захира: Тер Штеген, Масип, Дуглас, Денис, Маскерано, Сампер, Мунир, Альба, Гомеш, Видал, Умтити
Сампдория: Вивиано, Де Сильвестри, Кастан, Регини, Эрамо, Торрейра, Линетти, Шик, Муриель, Куальярелла
Захира: Пужжони, Тоццо, Баретто, Алварес, Перейера, Паломбо, Чигарини, Журичич, Шкриняр, Будимир, Иван.

Top