23:20 / 11.08.2016
11787

Трамп: Россия ва Хитой АҚШ ва Обамани ҳурмат қилмайди

Фото:politico.com

Миллиардер Дональд Трампнинг фикрича, Россия ва Хитой АҚШни ҳурмат қилмайди. Трамп бундай фикрни Майами-Бичдаги (Флорида штати) девелоперлар миллий уюшмаси анжуманида билдирди.

"Хитой бизнинг давлатни, президентимизни ҳурмат қилмайди. Улар Барак Обамани умуман ҳурмат қилишмайди", деб айтди Трамп. Унинг фикрича, "Россия томондан ҳам ҳеч қандай ҳурмат йўқ".   

Трамп ички сиёсат масалаларига тўхталиб, "Обама президентлиги вақтида АҚШнинг давлат қарзи деярли икки баробарга кўпайгани, савдо дефицити эса 800 млрд долларгача етганини эслатиб ўтди. "Мен бу залдаги 90 фоиз йиғилганлардан Америка учун нафлироқ келишувларни ишлаб чиқиш билан шуғулланишни сўраган бўлардим. Шунда бизнинг давлат нақд пул ичида чўмилаётган бўларди. Бироқ бизда 800 млрд долларлик, Хитойнинг ўзи билангина 500 млрд долларлик савдо дефицити бор", деб таъкидлаб ўтди Трамп.

Top