14:52 / 13.08.2016
4921

Хитойда сайёҳлар автобуси қулаб кетди

Хитойнинг Юндин провинциясида сайёҳлар кетаётган автобуси қулаб кетган. Бу ҳақида CCTV News хабар қилди

Бахтсиз ҳодисага сел натижасида рўй берган кўчкилар сабаб бўлган. ОАВ маълумотларига кўра, автобус тупроқ ва тошлар орасида қолган. 

Автобус тайванлик 23 нафар сайёҳни олиб кетаётган бўлган. Рўй берган фалокат натижасида 1 киши ҳалок бўлган, жабрланганларнинг аниқ сони ҳозирча номаълум.

Top