19:26 / 13.08.2016
10317

Команданте фикрлари: Фидель Кастродан 10та иқтибос

Фото: © РИА

Бугун 13-август куни Куба инқилоби ва XX асрнинг ёрқин сиёсатчиларидан бири Фидель Кастронинг 90 йиллик юбилейи нишонланади. Шу муносабат билан командантенинг энг ёдда қоларлик ва ички ҳиссиётларини намоён қиладиган фикрлари билан ўртоқлашамиз:

Кастро ўзи ҳақида

"Мени суд қилинг! Бунинг аҳамияти йўқ! Тарих мени оқлайди!"
"Агар суиқасдлардан кейин тирик қолиш Олимпиада ўйинларига киритилганида, мен унинг олтин медалини қўлга киритган бўлардим".

Кураш ҳақида

"Ватан бизга фахр билан қарасин. Шарафли ўлимдан қўрқманг. Ватан учун ўлиш– яшаш демакдир".
"Ғалаба – бу қатъиятдир".
"Бировлар учун кураша олмайдиган киши ҳеч қачон ўзи учун кураша олмайди".

Идеаллар ҳақида

"Инсоният адолатга ташна".
"Ғоясиз ҳаёт ҳеч нарсага арзимайди. Ғоялар учун курашдан бошқа катта саодат йўқ".
"Жангчи ҳалок бўлиши мумкин, аммо унинг ғоялари эмас".

Замонавий дунё ҳақида

"Дунё ҳозирда ўзгача даврга кирди, энди ундан қандай чиқишини кузатиш лозим"
"Замонавий муаммоларнинг ҳеч бирини куч билан ҳал этиб бўлмайди, шу билан бирга мутлақ хавфсизликни таъминлай оладиган глобал қудрат, ҳарбий куч, технологик қувват мавжуд эмас".

Top