13:00 / 13.08.2016
5392

Раньери: «Маҳрез «Лестер»дан кетишини айтса, мен уни бўғиб ўлдирардим»

«Лестер» жамоаси бош мураббийи Клаудио Раньери ярим ҳимоячи Риёз Маҳрезни кетиши тўғрисидаги саволларга қуйидагича жавоб берди.

«Рияд биз билан бирга. У менга жамоадан кетиши борасида гапирмаган. Агар у кетишини айтганида, мен уни бўғиб ўлдирган бўлардим. Маҳрезнинг бугунги кундаги ҳолати жуда яхши. Назаримда, унга кўпроқ тўпни ошириш керак бўлади. Агар ҳеч ким у билан шундай ўйин кўрсатмаса, мен буни захира ўриндиғи орқали бажараман», - дейди Раньери Mirror нашрига берган интервьюсида. 

Эслатиб ўтамиз, Риёз Маҳрезга «Арсенал» томонидан қизиқиш бўлмоқда. Маҳрез АПЛнинг ўтган мавсумида 37 учрашувда 17та гол урган ва 11 голга узатма оширган.

Манба: Tribuna.Uz

Top