13:16 / 13.08.2016
5228

Толиблар томонидан гаровга олинганлар озод этилди

© AFP

Афғонистонда толиблар томонидан гаровга олинган Ми-17 вертолёти экипажи аъзолари, хусусан россиялик ҳам озод этилиб, Исломободга келтирилган. Бу ҳақда, Покистон ТИВ маълум қилди. Гаровдагилар қандай озод этилгани хусусида бошқа тафсилотларга ойдинлик киритилмаган. 

Аввалроқ, ОАВда Афғонистоннинг Логар вилоятида Покистонга тегишли Ми-17 вертолёти аварияли қўнишни амалга оширгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. У таъмирлаш учун Ўзбекистон орқали Россияга етиб бориши керак бўлган. Вертолёт бортида бўлган 6 нафар экипаж аъзоси "Толибон" жангарилари томонидан гаровга олинган эди.

Top