Жамият | 12:08 / 16.08.2016
8521
2 дақиқада ўқилади

Кекса хитойлик итига мерос қолдирди

Хитой шимоли-шарқидаги Хэйлунцзян вилоятида истиқомат қилувчи кекса хитойлик ўз итига умрбод тўплаган 80 минг юань (12 минг долларга яқин) маблағини мерос қолдирди, деб хабар қилмоқда China Daily газетаси.

Ҳарбин шаҳрининг 71 ёшли фуқароси Ван Цзюньу маҳаллий уй ҳайвонлари бошпанасига мурожаат қилиб, васиятнома ёзгани ва ўзининг тўплаб юрган 80 минг юанини ҳадя қилиш ниятида эканини айтган. У, Эрфу лақабли ити қариб қолганида унга "нафақа бериш" учун ушбу пуллардан фойдаланишни тавсия этган. 

Маълум бўлишича, Эрфу қария оиласининг ягона аъзоси ҳисобланади. Унинг ўғли 6 ёшлигида автоҳалокатдан ҳалок бўлган, кейинчалик рафиқаси ҳам хасталикдан вафот этган. 

"Сўнгги вақтларда мен ўзимни ёмон ҳис қиляпман. Итим эса ягона ташвишимдир", — деган нафақахўр. 

Ҳайвонлар бошпанаси маъмурияти бир неча инфаркт ва инсультларни бошидан кечирган қариянинг таклифини қабул қилиб, ҳайвонга ғамхўрлик қилишга ваъда берган, аммо пулларни олишдан бош тортган.