Жаҳон | 00:41 / 16.08.2016
14027
1 дақиқада ўқилади

Россия Эрон ва Ироқ устидан қанотли ракеталар учирилишига рухсат сўради

Фото: ТАСС

Россия мудофаа вазирлиги вакиллари Ироқ ва Эрон ҳукуматидан уларнинг ҳаво ҳудудидан қанотли ракеталарнинг учиб ўтиши учун фойдаланишга рухсат сўради", деб хабар бермоқда ҳарбий-дипломатик манбага иқтибос келтирган ҳолда "Интерфакс" ахборот агентлиги.  

"Россия мудофаа вазирлиги томонидан ўтган ҳафтада Ироқ ва Эронга уларнинг ҳаво ҳудудидан қанотли ракеталар учиб ўтиши учун фойдаланиш сўрови юборилган", деб айтди манба. 

Аввалроқ Каспий флоти кучлари гуруҳлари билан икки томонлама тактик машғулотлар бошланиши маълум қилинганди. Бу машғулотларда қанотли ракеталар билан жиҳозланган кемалар иштирок этмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш