19:28 / 16.08.2016
5714

Select DAC II: дунёдаги энг қиммат қулоқчинли аудиотизим

The Verge нашри эксперти Буюк Британияда бўлиб ўтган CanJam London 2016 кўргазмсига ташриф буюриб, дунёдаги мусиқа эшитиш учун мўлжалланган қулоқчинлар учун энг қиммат аудиотизим билан танишди. Унинг фикрига кўра,  товушни MSB Technology асосида рақамли-аналогли ўзгартирувчи қурилма аудиомуҳандислик ғоясининг ажойиб маҳсулидир. 

Аммо, MSB қурилмасини мусиқага муккасидан кетганлар ҳам харид қилиш борасида ўйлаб кўриши аниқ. Тизим уч қисмдан иборат бўлиб, MSB Select солиқларни ҳисобламаганда 90 000 долларга сотилади. Select товуш кучайтиргичлари учун 37 950 доллар ва электростатик қулоқчин SR-009ни харид қилиш учун яна 3 825 долларнинг баҳридан кечиш талаб этилади. Аммо, бу қурилма чиқарадиган мусиқани том маънода "сеҳрли", дейиш мумкин. 

"Ҳар бир митти оҳанг микроскопик аниқлик билан такрорланади, у оҳангдаги ҳар қандай ўзгаришларни ажратади, — деб ёзади журналист, — Мен Aerosmith, Адель, Эми Уайнхаус, Nirvana, Metallica, Мендельсон ва бошқа турли мусиқаларни тинглаб кўрдим, ва ҳар сафар мен ажрата олган янги оҳанг бор эди. Шу боисдан ҳам, Select тизими жуда ажойиб".

Select DAC ичига 16 та рақамли-аналогли ўзгартиргич ўрнатилган. Улар оҳангдаги ҳар қандай нуқсонни бартараф этади.

Top