![](http://storage.kun.uz/source/1/lRytvTx1NIbly29EORwV5US5R-_kLg9S.jpg)
Афина-2004 ва Лондон-2012 олимпиадалари чемпиони бўлмиш кениялик енгил атлетикачи Эзекиль Кембои Рио-де-Жанейродаги Олимпиадада олган бронза медалидан маҳрум бўлди. У 3000 м масофага тўсиқлар оша югуриш мусобақасида маррага учинчи бўлиб келганди.
Маълум қилинишича, у югуриш вақтида бошқа йўлакка ўтиб кетган ва қоида бузилган.
Эндиликда унинг бронза медали тўртинчи натижани қайд этган франциялик Маҳидин Меҳисси-Бенаббадга берилади.