Жамият | 11:01 / 20.08.2016
11615
2 дақиқада ўқилади

Ватан фидойи фарзандларини ҳеч қачон унутмайди

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Наманган вилоятида «Гўзал ва бетакроримсан муқаддас ватаним, жоним сенга фидо,Ўзбекистоним» шиори остида Наманган вилоятида бир қатор ижобий тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Наманган вилоят кенгаши томонидан ташкил этилаётган тадбирлар алоҳида эътиборга молик. Кенгашнинг ташаббуси ва бевосита раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини ҳимоя қилиш йўлида жонини фидо этган ҳарбий хизматчи ва ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари иштирокида Янгиқўрғон туманидаги 17-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида «Ватан фидойи фарзандларни унутмайди» шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбир давомида ана шундай оилалар фарзандларидан 19 нафари иштирок этди. Болалар учун маданий дастурлар, саҳна кўринишлари, «Ватанпарвар» ташкилоти спортчиларининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди. Ёш ўғил-қизларнинг қувончи уларнинг юз кўзларидан ҳам акс этиб турибди. Болаларга «Ватанпарвар» ташкилоти Наманган вилоят Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди ҳамда улар байрам дастурхонига таклиф этилди.

Содиқов Ҳамидулло
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи
«Ватанпарвар» ташкилоти Наманган вилояти
кенгаши раиси ўринбосари,
Хумоюнмирзо Абдуллаев

Мавзуга оид